МЮ ҳужумчиси Ла Лига гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин

  • 6 январь, 2022, 20:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти жамоага янги ҳужумчи излашда давом этмоқда.

Tecno

Каталония клуби "Ювентус"дан Альваро Моратани сотиб олиш билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль номзодига қайтди.

Француз футболчисининг ўзи ҳам, бошқа клублардан кўра кўпроқ "Барса"га ўтишни хоҳламоқда. Антонининг фикрича, "Барселона"нинг ўйин услуби унга кўпроқ мос келади.

Агар томонлар келишувга эришса, “Барса” Марсьялни кейинчалик 40 млн еврога сотиб олиш шарти билан мавсум охиригача ижарага олиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Антони Марсьяль жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!