МЮ икки карра "The Best" совриндори билан музокаралар ўтказяпти

CHERY AUTO

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Инсайдер Николо Скира берган маълумотга кўра, "қизил иблислар" аргентиналик посбоннинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Хабарларга кўра, Мартинеснинг ўзи ҳам жорий ёзда "Астон Вилла"ни тарк этишга тайёр. Аввалроқ ОАВда дарвозабон "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истаётгани ҳақида миш-мишлар чиққан эди.

Жорий мавсумда 32 ёшли Мартинес барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол ўтказиб юборди ва 16 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес 2023 ва 2024 йилларда кетма-кет икки марта "The Best" совринини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!