МЮ Ирландия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ирландиялик ярим ҳимоячи Жефф Хендрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Balls нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қизил иблислар” 28 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Айтиш керакки, Хендрик айни дамда эркин агент ҳисобланади ва шу боис у янги жамоасига мутлақо текинга бориб қўшилиши мумкин.

Жефф фаолияти давомида “Дерби Каунти” ва “Бёрнли” клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)