
МЮ Жаҳон чемпионига бўлган қизиқишни тиклади
"Манчестер Юнайтед" яна бир бор "Астон Вилла"нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш учун уриниб кўради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "Антверпен"нинг белгиялик дарвозабони Семме Ламменс билан трансфер бўйича музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда ва бу келишув трансфер ойнасининг сўнгги кунида барбод бўлиши мумкин.
Transfermarkt портали томонидан 20 миллион еврога баҳоланган Мартинес 2020 йилдан бери "Астон Вилла" жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида амалдаги Жаҳон чемпиони 213 та ўйинда майдонга тушди (шундан 70 тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди) ва жами 257 та гол ўтказиб юборди.
Комментарии