МЮ жуда мушкул иш устида музокаралар олиб бормоқда
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед"да қолиши ва ҳатто клуб билан шартномани узайтириши ҳам мумкин.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига қараганда, "Манчестер Юнайтед" Погба ва унинг агенти билан янги келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда. Аммо ҳозирча томонлар бир тўхтамга кела олмаяпти.
Юқоридаги манбага кўра, "Юнайтед" Погба билан яқин ойлар ичида шартномани узайтирмоқчи, лекин бу “қизил иблислар” учун осон кечмаслиги аниқ.
Ўз навбатида Погбага биринчи рақамли харидор сифатида тилга олинаётган ПСЖ Лионель Месси билан шартнома имзолагач, Полни таркибга жалб эта олмйди. Шу боис уда "Манчестер Юнайтед"да қолишдан бошқа чора қолмаяпти.
Фикрлар