МЮ катта савдони бошлади

“Манчестер Юнайтед” жорий трансфер мавсуми якунлангунича, тўртта  футболчини сотиб олиш учун курашади.

Манчестерликлар учун асосий трансфер нишони ҳамон Жейдон Санчо бўлиб қолаверади. Сульшер 20 ёшли инглиз футболчисини ватанига қайтариш фикридан  воз кечмади ва клубдан уни олиб келишни талаб қилмоқда. Агар бу трансфер ўхшамаса, унинг ўрнига “Ювентус”нинг бразилиялик легионери Дуглас Коста, “Борнмут” ярим ҳимоячиси Дэвид Брукс ва “Интер” вакили Иван Перишичдан бири таклиф этилади.

Бундан ташқари, Сульшер чап қанот ҳимоячи учун “Реал”дан Серхио Регилон ёки Киевнинг  “Динамо”сидан Виталий Миколенкони олиб келмоқчи.

Шунингдек, манчестерлик скаутлар таркибни тўлиқ мустаҳкамлаш учун марказий ҳимоячи ва тўпурар ҳужумчи қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!