МЮ меҳмондан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди

Европа Лигаси плей-офф босқичида "Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" билан тўқнаш келди ва йирик ҳисобда ғалаба (0-4) қозонди.

Дастлабки дақиқалардан жамоалар ҳужумга отланишди. 27-дақиқасида Бруно Фернандеш дарвозабон ва ҳимоячилар хатосидан сўнг ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади. Иккинчи таймни "Реал Сосьедад" ҳужумлар билан бошлади, бироқ 58-дақиқада Бруно Фернандеш яна катта саҳнага чиқди ва жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозабонини иккинчи марта доғда қолдирди. 64-дақиқада Маркус Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва вазиятни гол билан якунланди. 90-дақиқада Дэниел Жеймс ўйиндаги сўнгги голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Реал Сосьедад

    Европа Лигаси Финал бочқичи 1/16 финал

    18/02/2021, 22:55

    0
    :
    4
    Тугади

    Ман. Юнайтед

    • Бруну Фернандеш 27', 57'
    • Маркус Рэшфорд 65'
    • Дэниел Джеймс 90'

    Стадион: Allianz Stadium 0 томошабин

    45'
    90'

    • 90+5'

      Ўйин якунланди.

    • 90+4'

      Порту ўйиндан ташқари ҳолатда.

    • 90'

      Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      ГОООООЛ! Дэниел Жеймс ҳимоячилардан кўра тезроқ ҳаракат қилди ва аниқ зарбаси билан дарвозабонни доғда қолдирди.

    • 90'

      Робин Ле Норман кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

    • 88'

      Робин Ле Норман рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 85'

      Андер Барренечеа Мугуруса зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

    • 83'

      Бруно Фернандеш ўрнига Хуан Мата майдонга тушди.

    • 83'

      Мэйсон Гринвуд ўрнига Амад Диаолло ўйинга қўшилди.

    • 82'

      Мэйсон Гринвуднинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

    • 81'

      Дэниел Джеймс дарвозага кучл зарба берди, бироқ голкипер зарбани қайтарди.

    • 80'

      Александр Исак ўрнини Андер Барренечеа Мугурусага бўшатиб берди.

    • 80'

      Аднан Янузай ўрнини Порту эгаллади.

    • 78'

      Давид Сильва рақибига қўполлик ишлатгани учун ўйин тўхтатилди.

    • 77'

      Александр Исак дарвозага зарба берди, ҳимоячилар вазиятни қайтаришди.

    • 75'

      Алекс Теллес бурчакдан узатган тўпни ҳимоячи қайтарди.

    • 73'

      Асьер Ильяраменди ўрнига Андер Гевара ўйинга қўшилди.

    • 73'

      Хосеба Салдуа ўрнини Андони Горосабельга бўшатиб берди.

    • 72'

      Мэйсон Гринвуд ҳужумда фол ишлатди.

    • 71'

      Алекс Теллес бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

    • 70'

      Бруно Фернандеш тўпни рақиб ҳудудига оширди, ҳимоячилар қайтаришди.

    • 68'

      Марку Рэшфорд ўрнини Антони Марсьялга эгаллади.

    • 68'

      Гол, Дэниель Жеймс дарвозани ишғол қилди, бироқ офсайд сабаб гол ҳисобга олинмади.

    • 64'

      ГОООООЛ! Маркус Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва дарвозанинг пастки қисмини аниқ нишонга олди.

    • 62'

      Микель Оярсабаль дарвозага зарба берди, ҳимоячилар блок қўйди.

    • 62'

      Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи қайтарди.

    • 60'

      Скотт Мактоминей ўрнига Неманья Матич майдонга тушди.

    • 58'

      ГООООЛ! Бруно Фернандеш марказда тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

    • 58'

      Хакам видеотакрор қарорини кутмоқда.

    • 57'

      ГОЛ! Бруно Фернандеш, бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қилди.

    • 56'

      Эрик Бертран Байи дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.

    • 56'

      Бруно Фернандеш тўпни ўйинга киритди.

    • 56'

      Реал Сосьедад футболчиси қўполлик ишлатгани учун ўйин тўхтатилди.

    • 54'

      Давид Сильванинг зарбаси ноаниқ чиқди.

    • 53'

      Дэниел Жеймс ҳужумда тўпни йўқотди.

    • 53'

      Реал Сосьедад футболчиси қўполлик ишлатди, меҳмонлар жарима тўпи тепишади.

    • 50'

      Эрик Бертран Байи қўполлик ишлатди.

    • 49'

      Александр Исак ўйиндан ташқари ҳолатда.

    • 47'

      Микель Оярсабал узоқдан кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45'

      Биринчи таймга вақт қўшиб берилмади, танаффус.

    • 45'

      Бруно Фернандеш жаримадан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи қайтарди.

    • 44'

      Начо Монреал қўполлик билан рақибини тўхтатиб қолди.

    • 43'

      Эрик Байи майдон марказида қўполлик ишлатди.

    • 39'

      Игорь Субельдиа Элорса зарба беришга уриниб кўрди, ҳимоячи зарбага пешвоз чиқди.

    • 39'

      Аднан Янузай тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

    • 39'

      Микель Мерино рақиб майдонига тўпни узатди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

    • 35'

      Зарбалар бўйича статистика: 2:5.

    • 34'

      Аднан Янузай тўпни ҳужум чизиғига узатди, ноаниқ.

    • 34'

      Арон Ван-Биссака подкати ўхшамай қолди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

    • 32'

      Алекс Теллес бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнади.

    • 31'

      Алекс Теллес қтўпни рақиб майдонига узатди, ҳимоячилар узоқлаштиршди.

    • 31'

      Хосеба Салдуа рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

    • 30'

      Давид Сильванинг пасини ҳимоячилар бартараф этишди.

    • 27'

      ГОООООЛ! Бруно Фернандеш дарвозабон ва ҳимоячилар хатосидан сўнг очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

    • 24'

      Дэниел Жеймс жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

    • 23'

      Аднан Янузай жарима зарбасини марказга узатди, пасни ҳимоячилар узоқлаштирди.

    • 22'

      Фред рақибига қўполлик ишлатгани учун оғзаки огоҳлантирилди.

    • 20'

      Асьер Ильяраменди майдон марказида қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

    • 19'

      Бруно Фернандеш дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячи голли зарбани қайтарди.

    • 19'

      Маркус Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир қолди ва зарба берди, голкипер сейв билан тўпни қайтарди.

    • 16'

      Скотт Мактоминей тўпни ўзига бўйсундириб дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

    • 15'

      Аднан Янузай тўпни бурчакдан узатиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

    • 15'

      Александр Исак дарвозага зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

    • 14'

      Дэниел Жеймснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

    • 8'

      Арон Ван-Биссака қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 7'

      Начо Монреаль тўпни рақиб майдонига узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

    • 4'

      Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

    • 4'

      Александр Исак кучли зарба билан дарвозанинг қуйи қисмига зарба йўллади, Дин Хендерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

    • 3'

      Маркус Рэшфорд ҳимоячиларни ортда қолдирда ва кучли зарба берди, Алехандро Ремиро ўз ҳисобига сейв ёзиб қўйди.

    • 2'

      Аднан Янузай дарвозага кучли зарба берди, зарба ноаниқ чиқди.

    • 1'

      Ўйин бошланди.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар