МЮ мухлислари "Бизга Роналду қизиқ эмас",-дея ҳайқиришди

Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Бёрнли"ни мағлуб этди.

Учрашув пайтида "Олд Траффорд"га йиғилган мухлислар жамоанинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни эслаб ҳайқиришди: "Бизга Роналду қизиқ эмас! Бизни фақатгина "Манчестер Юнайтед" қизиқтиради",-дея трибуналардан туриб бақиришди МЮ мухлислари.

37 ёшли футболчи "қизил иблислар" қароргоҳини тарк этди ва манчестерликлар билан шартномани бекор қилди. Айни пайтда у эркин агент бўлиб турибди.

Роналду 2021 йилда "Манчестер Юнайтед" таркибига "Ювентус"дан келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!