МЮ мухлислари дербида ҳақоратли сўзлар айтишган бўлишса ҳам клуб жазоланмади!

CHERY AUTO

31-тур доирасида бўлиб ўтган дерби учрашувида "Манчестер Юнайтед" мухлислари рақиб жамоа футболчиси Фил Фоденнинг онаси ҳақида ҳақоратли сўзлар айтгани қайд этилди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.

Футбол Ассоциацияси (FA) ушбу воқеадан хабардор ва бундай хулқни қоралади. Аммо FA қоидаларига кўра, клубни фақат маълум ҳолатлардагина жазолаш мумкин.

Нима учун "Юнайтед" жазоланмайди?

FA низомидаги E20.1-қоидаси клубларни ўз мухлисларининг хулқ-атворлари учун жавобгар қилиб белгилайди. Бунда, агар мухлислар ирқий, диний, жинсий ёки ногиронлик каби белгиларига кўра кимнидир ҳақорат қилса, клуб жазоланади.

Бироқ, Фоденнинг онаси ҳақидаги сўзлар мазкур қоидага тўғри келмаслиги сабабли "қизил иблислар"га ҳеч қандай расмий чора кўрилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!