"МЮ" мухлислари футболчилар билан бирга Моуриньони ҳафа қилишди

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия лигаси кубоги ярим финали дастлабки учрашувида "Халл Сити"га қарши ўтказилган учрашувда ўз шогирдлари қатори жамоа мухлисларидан ҳам ҳафа бўлди.
 
"Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтган учрашув давомида футболчиларнинг ишонсиз ўйини ва мухлисларнинг жамоани суст қўллаб-қувватлагани португалиялик мутахассисга ёқмади.
 
- Ўйин давомида кайфиятим бузилди, - деди Жозе Моуриньо. - Рақиб ҳимояда мустаҳкам турди. Шогирдларим эса бўш ўйнади. Энди ўз майдонимизда "Ливерпуль" билан ўйнаймиз. Бўлажак баҳсда футболчилар ҳам, мухлислар ҳам кучайиши керак.
 
 
"Манчестер Юнайтед" Англия лигаси кубоги учрашувида "Халл Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!