МЮ мухлислари учун хушхабар

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба яқин вақтлар ичида клуб билан шартномани узайтириши мумкин.

The Athletic нашри ўзининг хабарида франциялик МЮда қолишга қарор қилгани ва раҳбарият билан музокараларга очиқлиги ҳақида таъкидлаган.

Олдинроқ, "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг ўзи ҳам 27 ёшли футболчини жамоада олиб қолмоқчилиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Погбанинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. Жорий мавсумда футболчи 28 та ўйинда 4 гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!