МЮ мухлислари учун хушхабар
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари Люк Шоу ва Брендон Уильямс кеча "Саутгемптон"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этганди.
Учрашувнинг 72-дақиқасида Шоу ўнг оёғини қайириб олди ва 75-дақиқада ўз ўрнини Брендон Уильямсга бўшатиб берди. Уильямс эса 90-дақиқада рақиб футболчиси билан тўқнашиб, учрашувни якунлай олмади.
Бугун эрта тонгда эса ҳар иккала футболчи клуб базасига ташриф буюриб, умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди.
Фикрлар