МЮ назари тушган футболчининг нархи 1,5 миллиондан 80 миллион фунтга кўтарилди

“Эвертон” раҳбарияти дастлабки икки учрашувда тўртта гол урган марказий ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Льюиннинг “Манчестер Юнайтед”га трансфери учун ўта катта нарх талаб қилмоқда.

“Эвертон” 2016 йили 1,5 миллион фунтга харид қилган футболчисини манчестерликларга 80 миллион фунтга сотмоқчи бўлмоқда. Бу нарх “Манчестер Юнайтед” раҳбарларини шокка туширди.

23 ёшли англиялик ҳужумчи “Эвертон” таркибида Англия премьер-лигасида 116 та учрашувда 28 та гол урган ва 12та голли пас берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!