МЮ нега "Тhе Best" совриндоридан воз кечгани маълум бўлди

  • 3 сентября, 15:12
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг "Манчестер Юнайтед"га амалга ошмай қолган трансфери сабаблари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Tecno

Аввалроқ, томонлар трансфер бўйича келишиб олгани, аммо сўнгги паллада "Манчестер Юнайтед" "Антверпен"дан 23 ёшли Сенне Ламменсни танлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Mirror нашрининг таъкидлашича, "қизил иблислар" спорт блоки 33 ёшли Мартинеснинг ёши ва йилига тахминан 12 миллион евро миқдоридаги юқори маоши туфайли унинг хизматларидан воз кечишга қарор қилган.

Аргентиналик футболчи 2020 йилдан буён "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда у Премьер-лигада битта ўйин ўтказиб, битта гол ўтказиб юборди. Маълумот ўрнида Эмилиано ФИФА томонидан 2024 йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида топилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию