МЮ орзусидаги ўйинчини трансфер қилиш учун клубга унинг устозини ҳам олмоқчи
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти нега “Челси” бош мураббийи Томас Тухелни жамоани бошқаришга жалб қилмоқчи бўлаётгани ошкор бўлди.
Маълум бўлишича, манчестерликлар бугунги куннинг энг зўр ҳимоячиларидан ҳисобланган Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар футболчининг Томас Тухель билан жуда яхши муносабатда эканини инобатга олиб, бу масалани германиялик мутахассисни бош мураббий лавозимига тайинлаш орқали ҳал қилмоқчи, деб хабар тарқатди Football Insider нашри.
Таъкидлаш жоизки, “Челси” хўжайини Роман Абрамовичга нисбатан Буюк Британия санкция қўллагани боис клубнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди.
Антони Рюдигернинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Катта эҳтимол билан тажрибали ўйинчи янги битим тузмайди.
Фикрлар