МЮ ўтган мавсумдаги натижасини такрорлаб қўйди
"Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛ доирасида 10-учрашувда мағлуб бўлди.
Эрик тен Хаг жамоаси АПЛ 20-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест"га қарши учрашувда мағлуб бўлди (1:2).
"Қизил иблислар" жорий мавсум 20 учрашувда 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Шунингдек, улар ҳисобида 9 та мағлубият мавжуд.
Ўтган мавсумда манкуниаликлар бутун чемпионат давомида тўққиз маротаба мағлубиятга учраганди.
20 турдан сўнг МЮ 31 очко тўплаган ҳолда, Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар