МЮ ўз муаммоларини “Барселона” орқали ҳал қилади

“Манчестер Юнайтед”нинг ҳозирги таркиби юқори ўринлар учун курашиш имконини бермаяпти. Ёзги трансферлар вақтида ҳужумкор вингер ва марказий ярим ҳимоячини сотиб олишга улгурмаган манчестерликлар энди бу муаммоларни “Барса”га керак бўлмай қолган футболчилар  ёрдамида ҳал этмоқчи.

Маълумки, Сульшер ёзда Бундеслигадан Жейдон Санчо ва Дайот Упамеканони олиб келишни талаб қилган, амалда эса, бу трансферлар режалигича қолиб кетган эди.

Энди “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти уларнинг ўрнига “Барселона” бош мураббийи Рональд Куманга керак бўлмай қолган франциялик футболчилар – Усмон Дембеле ва Самюэль Умтитини оладиган бўляпти.  

Қишки трансферлар вақтида инглизлар бу икки футболчи учун Каталония клубига 100 миллион еврога бўлган суммани таклиф қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!