МЮ ўз уйида ишончли ғалабани қўлга киритди
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Истанбул Бешекшехир" баҳси якунига етди ва унда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўйинни "Манчестер Юнайтед" ҳужумлар билан бошлади. 7-дақиқадаёқ Бруну Фернандеш бурчак зарбасидан қайтган тўпни дарвозага йўллади ва ҳисобни очди. 19-дақиқада эса меҳмонлар дарвозабони Мерт Гюнок тўпни ушлаб қолишда хатога йўл қўйди ва Бруну Фернандеш очиқ қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди. 34-дақиқада Маркус Рэшфорд қарши ҳужумга қочиб кетди ва ҳимоячи унга ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатди, учрашув бошқариб бораётган хакам 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Рэшфорднинг ўзи пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни учтагача оширди.
Иккинчи таймда "Истанбул" ҳужумда фаоллик кўрсатишни бошлади. 74-дақиқада Дениз Туруч жарима зарбасидан гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган дақиқада Дэниель Жеймс қарши ҳужумда Мэйсон Гринвуднинг пасини гол билан якунлаб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Тўртинчи турдан сўнг МЮ 9 очко билан ўз гуруҳида яққол етакчига айланиб олди. "Бешекшехир" 3 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Фикрлар