МЮ Погбага ўринбосар топди
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Поль Погбанинг жамоадан кетишига тайёрланмоқда.
The Independent нашри тарқатган хабарга кўра агар 26 ёшли француз барибир "Олд Траффорд"дан кетадиган бўлса, у ҳолда МЮ “Монако”дан Юри Тилемансни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, 22 ёшли бельгиялик футболчи якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини “Лестер” сафида ижарада ўтказди ва 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Погбага “Реал” ва “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Фикрлар