МЮ Погбага ўринбосарни "Барселона"дан топди
“Манчестер Юнайтед” мавсум якунида клубни тарк этиши кутилаётган Поль Погба ўрнини босадиган футболчи қидирмоқда.
Ҳозирча, манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшерга каталонияликлар тарбиялаган Илайш Мориба номзоди маъқул келмоқда.
Морибанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси ўн ойдан кейин якунланади. Истеъдодли ярим ҳимоячи клуб билан орани очиқ қилмоқчи ва янги битимни имзлагани йўқ. Сульшер Морибанинг келажаги порлоқ эканига ва у тез орада кучли футболчи сифатида ўзини кўрсатишига ишонмоқда.
Манбаларнинг маълумот беришича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган. “Барселона” эса, клубда қолишга кўнмаган вундеркиндни шу ёз 20-25 миллион еврога сотиб юбормоқчи бўляпти.
Фикрлар