МЮ Погбани сотишга тайёр, унинг нархи ҳам маълум
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Marca нашри тарқатган хабарларга қараганда, МЮ етакчисининг "Реал"га ўтиш истаги бор.

Манбанинг маълум қилишича, манкунианликлар раҳбарияти ва футболчининг вакили шартномани узайтириш ва бошқа жамоага ўтиши борасида учрашув ўтказишган.

Ўз навбатида, МЮ клуби футболчини "Реал" сотиб оладиган бўлса, уни 150 миллион евродан камига бермоқчи эмаслигини билдирган.