МЮ премьер-лигада кумуш медалларни қўлга киритди ва ўзининг сўнгги беш йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди
Ads

Аввал хабар берганимиздек "Манчестер Юнайтед" Англия премьер-лигасининг 31-тур қолдирилган баҳсида сафарда "Вест Хэм" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, манкуанликлар ушбу дурангдан сўнг ўз очколари сонини 78тага етказиб олишди ва сўнгги тур олдидан учинчи поғонада бораётган “Тоттенхэм”дан 4 очкога илгарилаб кетишди. Шу тариқа Жозе Моуринью шогирдлари мавсум якунланишига бир тур қолганида ўзлари учун иккинчи ўринни нақд қилиб қўйишди. Бу эса МЮнинг сўнгги беш йил ичидаги АПЛда қайд этган энг яхши натижаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Алекс Фергюсон бошчилигида чемпионликни қўлга киритгач,  мавсумни «Манчестер Юнайтед» премьер-лигада 7-, 4-, 5- ва 6-ўринлар билан якунлаб келаётган эди.