МЮ ПСЖга Погбанинг нархини эълон қилди

Аввал хабар берилганидек, ПСЖ ўз сафига “Манчестер Юнайтед” хавбеки Поль Погбани қўшиб олмоқчи. Буни шахсан жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино хоҳламоқда.

Le10sport тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” ҳам агар 27 ёшли футболчи учун 83 миллион евролик таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр. Шу сабабли ушбу трансфер январда амалга оширилиши мумкин.

Поль Погба жорий мавсум АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!