МЮ қадрламаган юлдузни Моуриньо ва яна тўрт клуб чақиряпти

“Манчестер Юнайтед”ни тарк этган испаниялик плеймейкер Хуан Мата ўзига янги иш жойи топишга қийналмайдиган кўринади.

Европа матбуотининг ёзишича, тажрибали футболчини бешта клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Биринчи навбатда, “Манчестер Юнайтед”да Матага устозлик қилган Жозе Моуриньо уни Римга олиб келмоқчи. Маълумки яқинда, манчестерликлар жамоасидан кетган Неманья Матич ҳам португалиялик мураббий қўл остидан қўним топди.

Римнинг иккинчи клуби – “Лацио” ҳам испан футболчисини олиб келишга қарши эмас. Агар Мата Англия премьер-лигасида қолишни истаса, “Лидс” таклифини қабул қилиши мумкин.

Бундан ташқари “Бетис” Матани юртига қайтармоқчи бўляпти, “Марсель” эса уни Францияга чорламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!