МЮ қизиқаётган икки футболчи трансфери барбод бўлди

"Манчестер Юнайтед" "Аякс" футболчиси Юрриен Тимбер ва "Брентфорд" вакили Кристиан Эриксенни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо икки футболчи ҳам "қизил иблислар" таклифини рад этди. 

Энди Манчестер клуби бор эътиборини "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгга қаратади. Клуб нидерландиялик истеъдод эгаси учун 70 миллион евро ва турли бонуслардан иборат таклиф юборишга тайёр. 

Маълумот ўрнида, Де Йонг якунланган мавсум Ла Лиганинг 32 ўйинида 3 гол ва 3 ассист муаллифига айланди. У "Transfermarkt" порталида 60 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!