МЮ Қозоғистонга гол урган футболчини оладиган бўлди
“Манчестер Юнайтед” раҳбариятия 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнирида Қозоғистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган франциялик ҳужумкор футболчи Усмон Дембелени трансфер қилиш масаласини яна кун тартибига қайтарди.
Дембеле “Барселона” билан келаси йили якунланадиган шартномани узайтиришга шошилаётгани йўқ. Каталонияликлар яна ўз даражасига кўтарилиб олган 23 ёшли футболчини узоқ муддатга олиб қолмоқчи.
“Манчестер Юнайтед” ҳам анчадан бери Дембелени кузатиб келмоқда ва “Барселона” раҳбарларини ёзда футболчини Англияга қўйиб юборишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Агар Усмоннинг ўзи Каталонияда қолишга розилик бермаса, Жоан Лапорта уни сотиб юборишга мажбур бўлади. Агар бу вариант ўхшамаса, манчестерликлар футболчининг эркин агентга айланиши учун бир йил кутишга ҳам рози.
Фикрлар