МЮ рекордни забт этиш сари олға бормоқда. Олдинда фақат "Бавария"

"Манчестер Юнайтед" "Брайтон"ни АПЛ 32-турида мағлуб этганидан сўнг ўзининг мағлубиятсиз ўйинлари сонини яна биттага кўпайтириб олди.

Барча турнирларда сўнгги 15 учрашувда мағлубият нималигини билмаётган Сульшер жамоаси 11 та ўйинда ғалаба ва 4 тасида дуранг натижа қайд этган.

Opta нашрига кўра, ушбу кўрсаткич бўйича топ-5 лига вакиллари орасида фақатгина "Бавария" (25 та ўйин) "қизил иблислар"дан олдинда турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!