МЮ Рэшфордга янги шартнома таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан янги шартнома тузишга яқин.

Британия ОАВ хабар беришича, Рэшфорд клуб билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг умумий шартномаси пули 78 миллион еврони ташкил қилади.

21 ёшли форвард янги шартномага кўра, ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд айни вақтда МЮда ҳафтасига 80 минг фунт маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!