МЮ Роналдунинг ўрнини "Сити" собиқ ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" Роналду билан хайрлашганидан сўнг унинг ўрнини савияли ҳужумчи билан тўлдириш йўлларини изламоқда.

"Daily Mail" нашри тарқатган хабарга кўра, манкуниянликлар ўз эътиборини Эдин Жеко трансферига қаратган. У "қизил иблислар" таркибида Криштиану Роналдунинг йўқлигини билдирмаслиги лозим.

36 ёшли ҳужумчи 2011-2015 йиллар оралиғида МЮнинг азалий рақиби "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. У айни пайтда "Интер"да ўйнамоқда. Жеко жорий мавсум клуб либосида 23 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 4 ассистни ёздириб қўйди.

Унинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!