МЮ сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди

АПЛ қолдирилган 17-туридан ўрин олган "Брентфорд" - МЮ учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар Де Хеанинг фантастик сейвлари эвазига 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

"Қизил иблислар" таркибида голларга Энтони Эланга (55-дақиқа), Мейсон Гринвуд (62-дақиқа) ва Маркус Решфорд (77-дақиқа) муаллифлик қилган бўлса, мезбонларнинг ягона голини Иван Тоней (85-дақиқа) киритди. 

Шу тариқа, "манкунианлар" 35 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди. 23 очко тўплаган "Брентфорд" эса 14-поғонасидан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!