"МЮ" Самир Хандановични олиб келмоқчи


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоага иккинчи дарвозабон қидиришда давом этмоқда. Бунга “қизил иблислар”нинг ҳозирги посбони Давид де Хеанинг ёзда жамоада қолиш-қолмаслигини аниқ эмаслиги сабаб бўлмоқда. Ҳозирда ушбу футболчига “Реал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манкунианликлар эса унинг ўрнига “Интер”нинг 32 ёшли посбони тажрибали Самир Хандановични муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Donnarumma

Шунингдек, номзодлар қаторида “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳам бор, аммо манчестерликлар уни жамоага олиб келиш осон кечмаслигини тушуниб турибдилар. Будан ташқари Италияда “Буффоннинг вориси” сифатида эътироф этилаётган Доннаруммани миланликлар қўйиб юборишни истамаётир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!