МЮ саратонга чалинган футболчи билан янги шартнома имзолади

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг расмий сайтида марказий ҳимоячиси Макс Тэйлор билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Манкунианликлар 20 ёшли инглиз футболчиси билан шартномани яна бир йилга узайтиришган.

Тэйлор жорий мавсумнинг иккинчи ярмини Англия 7-дивизиони вакили ҳисобланган “Стэйлибриж Селтик” клуби сафида ижарада ўтказди.

Таъкидлаш лозимки, Макс 2018 йилда саратонга чалинган эди. Аммо, у бу дардни енгиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)