
МЮ сардорига супер таклиф келиб тушди!
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандешни сотиб олмоқчи. "Daily Mail" нашрининг ҳабар беришча, трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.
Ар-Риёда жамоаси Ангиля клубига тахминан 120 миллион евро ва қўшимча бонуслар қўшиб бермоқчи. Португалиялик футболчи учун “Ал-Ҳилол” уч йиллик шартнома ва йилига 77 миллион евро маошлик таклиф беришга тайёр. Лекин "қизил иблислар" ярим ҳимоячини сотиш ниятида эмас.
Маълумот учун, Фернандеш бу мавсумда умумий 56 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол киритди ҳамда 19 та голли узатмани амалга оширди.
Атаев Абдукарим
Комментарии