МЮ Симеоненинг ишончини оқламаган футболчини харид қилмоқчи

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар "Манчестер Юнайтед" таркибини тўлдириши мумкин.

Британия матбуоти хабарига кўра, футболчининг агенти "қизил иблислар" билан бўлажак трансфер шартларини муҳокама қилиш мақсадида учрашган.

Манба маълумотига кўра, Лемарнинг ўзи ҳам "Атлетико"ни тарк этишга қарши эмас. Унинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади. Шу сабабли бу трансфер суммаси юқори бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Тома Лемар трансфери кутилганидек натижа бермаганини таъкидлаб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)