МЮ Смоллингнинг нархини эълон қилди

Римнинг "Рома" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингни сотиб олиш истагини билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, МЮ 30 ёшли англиялик футболчини 29 миллион евро эвазига “бўрилар”га қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, "Рома" Смоллинг учун бунча маблағ тўламоқчи эмас ва шу боис ушбу трансфердан воз кечмоқчи.

“Рома” Крис Смоллингни мавсум бошида бир йилга ижарага олган эди. У жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)