МЮ собиқ футболчиси сардорлик боғичини Магуайрга қайтариш тарафдори
Патрис Эвра МЮ Харри Магуайрга сардорлик боғичини қайтариш керак, деб ҳисоблайди.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси ижтимоий тармоқларда Рубен Аморим инглиз футболчисининг етакчилик фазилатларини мақтаган пост остига изоҳ қолдирган.
"Унга (сардорлик) боғични қайтариб беринг! У шунча нарсани бошидан ўтказиб, чидамлилик ва етакчилик намойиш этди", - дея изоҳ қолдирди Эвра.
Таъкидлаш керак, "қизил иблислар"нинг айни вақтдаги сардори Бруну Фернандеш ҳисобланади.
Фикрлар