“МЮ” собиқ футболчиси “Саутгемптон” бош мураббийи бўлди

 

Аввал хабар берилганидек, “Саутгемптон” жамоаси қониқарсиз натижа қайд этгани учун аргентиналик мутахассис Маурисио Пеллегринони бош мураббий лавозимидан озод этганди.

Клуб раҳбарияти “МЮ” собиқ футболчиси, сўнгги бора “Сток Сити” устози бўлган Марк Хьюзни бош мураббий лавозимига тайинлади. Томонлар мавсум якунигача шартнома имзолади.

Уэльслик 54 ёшли мутахассис мураббийлик фаолияти давомида Англиянинг КПР, “Фулхэм”, “Манчестер Сити”, “Блэкберн”, “Сток Сити” клубларини ҳамда Уэльс терма жамоасини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!