МЮ собиқ ҳимоячиси: Фреднинг ўйинларини кўриб, унинг бразилиялик эканига шубҳа қилиб қоламан

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Пол Паркер ўтган ёз 60 млн евро эвазига “Шахтёр”дан сотиб олинган ярим ҳимоячи Фредни жиддий танқид қилди.

“Фреднинг трансфери ўзини тўлиқ оқламади. Бу борада кимдир мен билан баҳслашади деб ўйламайман. Мухлислар менинг бу борадаги қарашларимни қўллаб-қувватлашади.

Ҳақиқатдан ҳам у МЮда ҳеч нарсани уддалай олмади. Унинг ўйинларини кузатиб, унинг бразилиялик эканига шубҳа қилиб қоламан”, - дейди Паркер.

Маълумот учун, Фред жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!