МЮ стартни кутилмаган мағлубият билан бошлади

Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар кутилмаган ғалабага эришди. Таунсенднинг 1 та, Заанинг 2 та голига МЮ томонидан Донни ван де Бекнинг ягона голи жавоб бўла олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    "Кристал Пэлас" ҳимояда ишончли ўйнашда давом этмоқда.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    МЮ вазиятдан чиқиб кетиши учун тобора кам вақт қолмоқда.

  • 85'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Заа яқин масофадан дарвозани ишғол қилмоқда. Линделёф яна уни қўйиб юборди.

  • 81'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ван де Бек дебютидаёқ гол урмоқда.

  • 80'

    Гринвуднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 78'

    Заа ҳужумда қоида бузди.

  • 74'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Хеа тўпни қайтаришда чизиқдан олдинга чиқиб кетгани сабабли Заа қайта зарба йўллади. Де Хеа бу гал ҳам тўп йўлини топди. Бироқ уни қайтаришни уддалай олмади.

  • 72'

    Айюнинг пенальтидан тепган тўпини Де Хеа қайтариб қолди.

  • 71'

    Линделёф қўли билан ўйнагани сабаб МЮ дарвозасига пенальти белгиланди.

  • 68'

    Бурчакдан узатилган тўпни Мактоминей Линделёфга ташлаб берди. Ҳимоячининг зарбаси эса ноаниқ кетди.

  • 67'

    Ван де Бек Погба ўрнига майдонга тушди.

  • 66'

    Заанинг голи инобатга олинмайди. Офсайд.

  • 65'

    Ван де Бек майдонга тушишга ҳозирланмоқда.

  • 62'

    Марсьялнинг узатмаси борган жойда қизиллардан ҳеч ким йўқ эди.

  • 58'

    Фосу-Менса сариқ карточка олди.

  • 58'

    "Қизил иблислар"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти.

  • 55'

    Уорд сариқ карточка ишлаб олди.

  • 54'

    Таунсенднинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Погбанинг зарбасини Гуаита ушлаб олди.

  • 49'

    Айюнинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Гринвуд Жеймс ўрнига майдонга тушди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Айюнинг зарбасини Де Хеа қайтаришга эришди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 41'

    ВАР пенальти йўқ деб ҳисоблади. Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

  • 39'

    МЮ пенальти тепиши мумкин. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

  • 36'

    Жеймс офсайдда қолиб кетди.

  • 34'

    МЮ ҳимояни ёриб ўтишнинг йўлини топа билмади.

  • 31'

    Гуаита тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яхшиямки вазият у учун хайрли якунланди. Акс ҳолда, ушбу гол 100 фоизга унинг хатоси сабабидан бўларди.

  • 26'

    Фернандешнинг зарбасини Гуаита ушлаб олди.

  • 25'

    Таунсенднинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 24'

    Мактоминейнинг узатмаси ноаниқ кетди. МЮ ҳужуми барбод бўлди.

  • 20'

    Погбанинг зарбасини Гуаита ушлаб олди.

  • 20'

    Марсьялнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар тўсиб қолди.

  • 17'

    Бруну тиббий ёрдам олмоқда.

  • 14'

    МЮ ҳужумлари якунига етмаяпти.

  • 10'

    Уорднинг аниқ ҳаракати Рэшфорднинг ўтиб кетишига имкон бермади.

  • 7'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Таунсенд чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлади.

  • 6'

    Де Хеанинг хато узатмаси рақибга келиб тушди. Аммо "Кристал Пэлас" футболчиси ҳам бунга тайёр эди.

  • 4'

    Марсьяль ҳужумда қоидани бузди.

  • 2'

    МЮ футболчилари дастлабки дақиқаларданоқ кўп қоидани бузишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!