МЮ тажрибали ҳимоячи билан шартномани узайтирди

Виктор Линделёфнинг шартномаси яна бир йилга узайтирилди. 

"The Athletic" нашри берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" Виктор билан шартномани узайтириш вариантини фаоллаштирган. Аввалроқ, келишув 2024 йилнинг ёзига қадар эди. Энди ушбу битим 2025 йилнинг ёзигача амал қилади. 

29 ёшли швед жорий мавсум АПЛ доирасиада 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳимоячи 2017/2018 йилги мавсумдан буён "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!