МЮ Тони Кроос билан таркибни кучайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби янги мавсум олдидан таркибга Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроосни қўшиб олишни режалаштирмоқда.

AS нашрининг ёзишича, инглизлар немис футболчиси билан марказий чизиқнинг кучайишига умид қилмоқда. Бунда унга Поль Погба ҳам ёрдам беради.

Аммо "Реал" раҳбарияти бу трансфернинг амалга ошишига ишонмаяпти. Сабаби шартномада унинг товон пули 500 млн еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!