МЮ ва "Ливерпуль" бир футболчини кўзламоқда
Шотландиянинг "Данди Юнайтед" клуби ҳимоячиси Керр Смит "Ливерпуль"нинг эътибор марказига тушди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 16 ёшли футболчи учун мерсисайдликлардан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва "Астон Вилла" ҳам кураш олиб бормоқда.
Айтиш лозимки, шотландиялик ёш иқтидор эгаси нафақат ҳимоя марказида, балки қанотларда ҳам бирдек ўйнай олади. Унинг трансфер нархи 100 минг еврога баҳоланмоқда.
Керр Смит ёш бўлишига қарамасдан, "Данди Юнайтед"нинг асосий жамоасида 11 та ўйин ўтказишга улгурди.
Фикрлар