МЮ ва "Рома" ўртасидаги келишув шартлари маълум бўлди

"Рома"да ижара асосида тўп сураётган МЮ ҳимоячиси Крис Смоллинг А Серия клубида қолиши мумкин.

Рим клуби 30 ёшли футболчининг ижараси учун 3 миллион евро ва унинг тўлақонли трансфери учун 15 миллион евро таклиф қилмоқда.

Шу тариқа, "Рома" томонидан "қизил иблислар"га ҳимоячи учун умумий 18 миллион евро тўланади. "Манчестер Юнайтед" эса Смоллинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Sportitalia нашри маълумотига кўра, томонлар 20 миллион еврога келишиб олган бўлишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!