МЮ ва "Сити" Германия терма жамоаси аъзоси учун курашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида тўп суриб келаётган ярим ҳимоячи Феликс Нмечага Англиянинг бир нечта етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда. Футбол бўйича инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист маълумотларига кўра, Нмечага яна бир инглиз клуби — «Ньюкасл» ҳам даъвогар. Футболчининг трансфер баҳоси тахминан 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Феликс Нмеча 2023 йилдан буён «Вольфсбург»дан ўтиб, «Боруссия» шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўз вақтида «Манчестер Сити» тарбияланувчиси бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!