МЮ ва "Вест Хэм" "Брайтон" дарвозабони учун курашади

CHERY AUTO

"Брайтон" клубининг 23 ёшли дарвозабони Карл Рашворт "Манчестер Юнайтед" ва "Вест Хэм" жамоаларининг эътиборини тортди. Бу ҳақда "talkSPORT" нашри хабар бермоқда.

Рашворт ҳали "Брайтон" сафида расмий мусобақаларда иштирок этмаган бўлса-да, ижарага берилган пайтида бошқа клубларни ўз ўйини билан лол қолдирган. Таъкидланишича, футболчи юқорида айтиб ўтилган жамоаларнинг асосий таркибида ўйнашга ҳали тайёр эмас, аммо захира дарвозабони сифатида фойдали бўлиши мумкин.

Шунингдек, у "Брайтон"да қолишни хоҳламайди, сабаби у бу ерда фаолиятининг ёрқин келажагини кўрмаяпти.

Маълумот учун, жорий мавсумда Рашворт жароҳат туфайли Чемпионшипдаги "Халл Сити" клуби сафида атиги 3 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ўтказиб юборди ва 1 та ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!