МЮ Валенсия ҳамда Эрреранинг кетганини расман эълон қилди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Антонио Валенсия ҳамда ярим ҳимоячи Андер Эррера билан хайрлашгани ҳақида эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала футболчи ҳам амалдаги шартномаси якунлангани боис клубни эркин агент сифатида тарк этишди.

Маълумот учун, Валенсия МЮ сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жам 339та ўйинда иштирок этди ва 25та гол ҳамда 65та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эррера эса “қизил иблислар” сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У ўтган давр мобайнида 189та ўйинда майдонга тушди ва 20та гол ҳамда 27та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.