МЮ Хендерсонни "Шеффилд"да қолдиради, бироқ...

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон "Шеффилд" сафида яна бир мавсум ижарада тўп суриши мумкин.

The Sun нашри манбасига кўра, "қизил иблислар" англиялик голкипер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Янги келишувда футболчининг маоши ҳафтасига 100 минг фунтга кўтарилади ва футболчи қайта ижарага юборилади.

Таъкидланишича, агар "Шеффилд" футболчини қайтариб олишни хоҳласа, унда Хендерсоннинг маошини бир қисмини тўлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!