МЮ ярим ҳимоячиси жиддий жароҳат олди
"Манчестер Юнайтед" АПЛ 19-туридан ўрин олган "Борнмут"га беллашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Каземиро, Люк Шоу ҳамда Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати, ушбу баҳсда манчестерликлар сафида узоқ вақтдан бери илк бор Премьер лигада асосий таркибда майдонга тушган Донни Ван де Бек жиддий жароҳат олди.
Биринчи бўлим сўнгида нидерландиялик ярим ҳимоячи рақиб вакили Маркос Сенеси билан тўқнашиб кетди. Бир неча дақиқа кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, унинг ўрнига Алехандро Гарначо ўйинни давом эттирадиган бўлди.
Донни жорий мавсум манкунияликлар либосида 10 ўйинда атиги 294 дақиқани майдонда ўтказди.
Фикрлар