МЮ ёзда 20 ёшли иқтидор эгасини сотиб олмоқчи
Ads

“Валенсия” марказий ярим ҳимоячиси Карлос Солер Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

“Қизил иблислар” 20 ёшли футболчини ёзда ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Солернинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унинг товон пули эса 83 млн еврони ташкил этади. Бироқ “Валенсия” молиявий қийинчиликлар сабаб трансфер суммасини пасайтириши мумкин.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Солер бу мавсум Ла лигада 14 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.