МЮ ёзда Алдервейрелдни қўлга киритишга яна бир бор уриниб қўрмоқчи
Ads

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Тоттенхэм» ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдни қўлга киритишга яна бир бор урниб кўрмоқчи.

Қаторасига иккинчи мавсум ҳам АПЛда ғалаба қозона олмаётган португалиялик мутахассис ёзда жамоа таркибини тубдан қайта кўриб чиқмоқчи. У жамоага янги футболчиларни сотиб олиш учун эса раҳбариятдан 250 млн фунт сўраши мумкин.

Моуриньюнинг шорт-листининг энг юқори қисмида айнан Алдервейрелд турибди. Ушбу рўйхатда шунингдек Жоржиньо («Наполи»), Фред («Шахтёр») ҳамда Жан Мишель Сери («Ниццы») каби футболчилар ҳам бор.